Тошкент вилоятида 2017 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилган тадбирлар тўғрисида

Тошкент вилоятида 2016 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилган ва 2017 йилда бажариладиган тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

5 декабр 2017 йил

2016 йилда 6,4 млрд.сўм маблағ доирасида 13,7 км узунликдаги коллекторларни реконструкция қилиш ва 6 дона мелиоратив тик қудуқлар қуриш ишлари ҳамда 28 та лойиҳа бўйича 16,8 млрд.сўм маблағ доирасида 1193,7 км узунликдаги коллекторларни тизимли таъмирлаш тиклаш ва авария тиклаш ишлари бажарилди.

Ушбу ишлар учун 1222,5 тонна (Кучлюк 717,2 тонна, Пахта 505,3 тонна) дизел ёқилғиси сарфланди.

Мелиорация Жамғармаси хисобидан жами 25,3 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди.

2016 йил мелиоратив объектларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 23500 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви олди олиниши кутилмоқда.

2017 йилда қиймати 6,1 млрд.сўм маблағ доирасида жами 7 та лойиха бўйича, шундан 5 лойиха бўйича 14,0 км узунликдаги 5 та коллекторни ва 2 та лойиха бўйича 3 дона гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари;

14,7 млрд.сўм маблағ доирасида 19 та лойиха бўйича
1324,0 км узунликда тизимли таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари Бекобод тумани Турон СИУ худудидаги 13-сонли мелиоратив тик қудуғини Давлат дасутрига кўра 2017 йилда иқтисод қилинган маблағлар хисобидан лойиҳа смета хужжатлари тайёрланиб қўшимча равишда босқичма босқич реконструкция қилиш кўзда тутилган.

2017 йил мелиоратив объектларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 24599 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви олди олиниши кутилмоқда.

Реконструкция ишлари бўйича маълумот даврига режаси 4755,1 млн.сўм бўлиб, амалда 4775,2 млн.сўмлик ёки 100 % ишлар бажарилди.

Таъмирлаш тиклаш ишлари бўйича маълумот даврига режа 1561,0 км узунликда (11055,0 млн.сўм), амалда 1574,0 (102 %) км узунликда (11150,1 млн.сўм ёки 103 %) ишлар амалга оширилди.

Ўзмелиомашлизинг” давлат лизинг компанияси орқали 2008-2016 йиллар даврида мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналари ва вилоятдаги бошқа сув хўжалиги ташкилотлари томонидан жами 59 та экскаватор, 16 та бульдозер ва 44 та бошқа техникалар ёки 13232,0 млн.сўмлик техникалар харид қилинган.

Қора металл парча чиқиндиларини топшириш маълумот даврига режаси 35,0 тонна, амалда 34,0 тонна топширилди ёки 97 %.

Оставьте ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *