Тошкент вилоятида 2016 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилган тадбирлар тўғрисида

Тошкент вилоятида 2015 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилган ва 2016 йилда бажариладиган тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

31 декабр 2016 йил

2015 йилда 5483,1 млн.сўм маблағ доирасида 4 та лойиҳа бўйича 23,0 км узунликдаги коллекторларни реконструкция қилиш ҳамда 1 та лойиҳа бўйича 2 дона иншоот, 1 та лойиҳа бўйича 10 дона мелиоратив тик қудуқлар ва 1 та лойиҳа бўйича
153 дона кузатув қудуқларини қуриш, 19 та лойиҳа бўйича 10853,8 млн.сўм маблағ доирасида 993,4 км узунликдаги коллекторларни тизимли таъмирлаш тиклаш ишлари бажарилди.

Ушбу ишлар учун 936,9 тонна (Кучлюк 596,9 тонна, Пахта 340,0 тонна) дизел ёқилғиси сарфланди.

Мелиорация Жамғармаси хисобидан жами 16336,9 млн.сўмлик ишлар амалга оширилди.

2015 йил мелиоратив объектларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 22300 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви олди олинишига эришилди.

2016 йилда дастлабки қиймати 7,7 млрд.сўм маблағ доирасида жами
8 та лойиха бўйича, 13,6 км узунликда қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган, шундан 2 таси йилдан йилга ўтувчи. Жумладан янгидан бошланувчи жами 6 та лойиханинг, 5 таси бўйича 13,6 км узунликдаги 5 та коллекторни, 1 таси бўйича 5 дона мелиоратив тик қудуқларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари кўзда тутилган.

Қуриш ва реконструкция ишлари бўйича маълумот даврига режа 6125,4 млн.сўм бўлиб, амалда 5918,6 млн.сўмлик ёки 97 % ишлар бажарилди.

Таъмирлаш ва тиклаш ишлари 2016 йилда жами 22 та объектда режалаштирилган, шундан 3 та объект 2015 йилдан 2016 йилга ўтувчи, қолган 19 та объект янгидан бошланувчи объектлар. Барча объектларда таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Таъмирлаш тиклаш ишлари бўйича 2016 йил режаси 1050,6 км узунликда (14690,7 млн.сўм), амалда 1050,6 (100 %) км узунликда (14690,7 млн.сўм ёки 100 %) ишлар амалга оширилди.

2016 йил мелиоратив объектларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 23,5 минг гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви олди олиниши кутилмоқда.

“Ўзмелиомашлизинг” ДЛК орқали Давлат унитар корхоналари томонидан жами 59 та экскаватор, 16 та бульдозер ва 44 та бошқа техникалар ёки
13232,0 млн.сўмлик техникалар харид қилинди. 2016 йил 31 декабр ҳолатига лизинг бўйича жами қарздорлик 535,4 млн.сўм бўлиб, шундан 194,0 млн.сўм лизинг тўловидан, 341,4 млн.сўм сервис хизматидан.

Қора металл парча чиқиндиларини топшириш йиллик режаси 35 тонна, амалда 35,0 тонна топширилди ёки 100 %.

2017 йил 4800,0 млн.сўм маблағ доирасида жами 5 та лойиха бўйича, 17,0 км узунликда қуриш ва реконструкция ишлари ҳамда 17462,0 млн.сўм маблағ доирасида жами 19 та лойиха бўйича, 1310,0 км узунликда таъмирлаш тиклаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Оставьте ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *