Тошкент вилоятида 2015 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида

Тошкент вилоятида 2015 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

31 декабр 2015 йил

2015 йилда 5265,7 млн.сўм маблағ доирасида 4 та лойиҳа бўйича 23,0 км узунликдаги коллекторларни реконструкция қилиш ҳамда 1 та лойиҳа бўйича 2 дона иншоот, 1 та лойиҳа бўйича 10 дона мелиоратив тик қудуқлар ва 1 та лойиҳа бўйича
153 дона кузатув қудуқларини қуриш, 19 та лойиҳа бўйича 10919,8 млн.сўм маблағ доирасида 947,7 км узунликдаги коллекторларни тизимли таъмирлаш тиклаш ишлари режалаштирилган.

Ушбу ишлар учун 2015 йил 936,9 тонна (Кучлюк 596,9 тонна, Пахта 340,0 тонна) дизел ёқилғиси сарфланиши режалаштирилган.

Мелиорация Жамғармаси хисобидан жами 16294,8 млн.сўм ажратилиши белгиланган.

Қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга ошириладиган 8 та объектда реконструкция ишлари амалга оширилиб, шундан 2 та объектда ишлар якунланди.  2015 йил режаси 5492,0 млн.сўм бўлиб, амалда 5492,9 млн.сўмлик ёки 100 % ишлар бажарилди.

Маълумот даврига Қуриш ва реконструкция ҳамда таъмирлаш тиклаш ишлари учун  936,9 тонна (Кучлюк 596,9 тонна, Пахта 340,0 тонна) дизел ёқилғиси сарфланди.

“Ўзмелиомашлизинг” ДЛК орқали Давлат унитар корхоналари томонидан жами 59 та экскаватор, 16 та бульдозер ва 44 та бошқа техникалар ёки 13232,0 млн. сўмлик техникалар харид қилинди. Бугунги кунда лизинг бўйича жами қарздорлик
447,9 млн.сўм бўлиб, шундан 344,3 млн.сўм лизинг тўловидан, 103,6 млн.сўм сервис хизмати учун қарздорлиги хисобланади.

2016 йилда дастлабки қиймати 6,01 млрд.сўм маблағ доирасида жами 6 та лойиха бўйича ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан 5 лойиха бўйича 13,7 км узунликдаги 5 та коллекторни, 1 та лойиха бўйича 5 дона мелиоратив тик қудуқларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари ҳамда 13,5 млрд.сўм маблағ доирасида 24 та лойиха бўйича 1067,7 км узунликда тизимли таъмирлаш тиклаш ишларини бажариш кўзда тутилмоқда.

Реконструкция ишлари амалга ошириладиган 6 та объектнинг барчасида лойиха ташкилотлари ўртасида тендер савдолари ўтказилиб, лойихачи ташкилотлар аниқланган. Шундан 5 та объект бўйича лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, экспертиза хулосасини олиш учун топширилган, 1 та объект бўйича лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, экспертиза хулосалари олинган.

Таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича 2016 йилда жами 24 та объектда режалаштирилиб, шундан 5 та объект 2015 йилдан 2016 йилга ўтувчи объект, 5 та объект лойиҳа-смета хужжатлари тайёр янгидан бошланувчи объектлар ҳамда 14 та объект янгидан бошланувчи объект бўлиб, лойиха смета хужжатлари тайёрланган.

Оставьте ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *