Тошкент вилоятида 2014 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида

Тошкент вилоятида 2014 йил Давлат дастурига кўра мелиоратив объектларда амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

31 декабр 2014 йил

2014 йилда 12,4 км узунликдаги 4 та коллекторни, 3 дона қувур ўтиш жойларини реконструкция қилиш, 4 дона гидротехник иншоот ҳамда 143 дона кузатув ва 1 дона тик қудуқларини қуриш ишлари учун 3982,9 млн.сўм ҳамда 16 та коллектор тизимини таъмирлаш тиклаш ишлари учун 7680,3 млн.сўм жами мелиорация Жамғармаси хисобидан 11662,3 млн.сўм ажратилиши белгиланган.

Таъмирлаш тиклаш ишлари бўйича жами 16 та объектнинг барчасида таъмирлаш тиклаш ишлари якунланди. 2014 йил режаси 675,0 км узунликда (7680,3 млн.сўм)бўлиб, амалда 734,1 (108 %) км узунликда (7680,2 млн.сўм ёки 100 %) ишлар бажарилди.*

Реконструкция ишлари бўйича жами 3982,9 млн.сўм маблағ доирасида 10 та объектда ишлар режалаштирилган бўлиб, барча объектларда реконструкция ишлари якунланди.

2014 йил мелиоратив объектларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 27673 гектар майдонларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашуви олди олиниши ва 218 гектар майдонларнинг мелиоратив холати яхшиланиши кутилмоқда.

Мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда таъмирлаш тиклаш ишлари учун 2014 йил ёқилғи лимити 1 159,0 тонна, шундан Кучлук нефтебазаси бўйича 755 тонна, Пахта нефтебазаси бўйича 404 тонна дизел ёқилғиси фонди ажратилган. Амалда 1120,0 тонна (Кучлюк 736,0 тонна, Пахта 384,0 тонна) дизел ёқилғиси олинди.*

“Ўзмелиомашлизинг” ДЛК орқали Давлат унитар корхоналари томонидан жами 50 та экскаватор, 15 та бульдозер ва 80 та бошқа техникалар ёки  10870 млн. сўмлик техникалар харид қилинди. Бугунги кунда лизинг бўйича жами қарздорлик 68,1 млн.сўм, шундан лизинг тўловидан 33,1 млн.сўм ва сервис хизматидан 35,0 млн.сўм қарздорликни ташкил этмоқда.*

Ёрдамчи хўжалик учун 1 дона қорамол, 10 дона қўй боқиш  режалаштирилган (Оҳангарон, Бўка, Янгийўл). Амалда 4 дона қўй (Оҳангарон) мавжуд.*

Ободонлаштириш ишлари учун  989 дона терак кўчатлари, 64600 дона терак қаламчаларини экиш режалаштирилган. Амалда 3375 дона терак кўчатлари, 65000 дона терак қаламчалари экилди. *

Ошқовоқ экиш 12,3 км узунликдаги коллектор дренаж тармоқларига ошқовоқ экиш режалаштирилган.  Амалда 12,3 (100%) км экилди. *

Қора метал парча чиқиндиларини топшириш йиллик режаси 46,0 тонна бўлиб, амалда 46,5 тонна топширилди ёки 101 %, 2014 йилга белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

2015 йилда 6 та янгидан бошланувчи лойиҳа бўйича қуриш ва реконструкция қилиш ишлари ва 19 та лойиҳа бўйича коллекторларни тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Реконструкция ишлари амалга ошириладиган 6 та объект бўйича лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланиб, экспертиза хулосалари олинган, шундан 3 та лойиҳани амалга ошириш учун пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича Қишлоқ хаёти газетасининг 2014 йил 11 декабр сонида эълон берилган. Қолган 3 та лойиҳани амалга ошириш учун пудрат ташкилотларни аниқлаш бўйича эълон бериш учун хужжатлар тайёрланмоқда.

Таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб бориладиган 2014 йилдан 2015 йилга ўтувчи 6 та лойиҳа бўйича 326,4 км узунликдаги ишлар 2015 йилда давом эттирилмоқда. Янгидан бошланувчи 13 та лойиҳанинг экспертиза хулосалари олинган. 2015 йил 1135,0 млн.сўм маблағ доирасида жами 745,3 км узунликда таъмирлаш тиклаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Оставьте ответ

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *